АҚШ учун Исроил қопқони

© AP Photo / Evan VucciЖо Байден ва Бинямин Нетаняху
Жо Байден ва Бинямин Нетаняху  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Вашингтон яна бир бор ўзининг “ўзига хос ягоналиги” қопқонига тушди – “минтақавий кескинликнинг олдини олишга” ва бир вақтнинг ўзида Исроил армияси ҳарбий салоҳиятини Украинадаги ҳаракатлар сабаб таги кўриниб қолган Пентагон қурол-яроғларини билан оширишга интилмоқда.
Исроил армияси глобал геосиёсат нуқтаи назаридан Яқин Шарқда америкаликлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун аввал бошдан яратилган Вашингтоннинг яхши қуролланган прокси-гуруҳи бўлади. Миср, Сурия, Саудия Арабистони, Ливан, Ироқ, Яман ва минтақанинг бошқа давлатлари иродаси ва миллий манфаатларига хилоф равишда.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 31 октябрь куни “Қаршилик кўрсатиш ислом ҳаракати” (ҲАМАС)га қарши урушнинг учинчи босқичи бошлангани ва Ғазо секторига ердан ҳужум қилиш кенгайтирилганини маълум қилди. Биринчи, блоклаб қўювчи босқич якунланди деб ҳисобланмоқда. Иккинчиси – ҳаводан ёппасига зарба бериш – давом этмоқда.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни кенгайтирмоқда, қуруқликдаги қўшинлар Ғазо шаҳри атрофидаги иккита йўналишда олға силжимоқда, танклар Салоҳиддин шоссесидаги транспорт алоқасини блокламоқда. ЦАХАЛ Ғазонинг асосий шаҳрини ўраб олишга ва ҲАМАСнинг жанговор отрядларини шаҳар қурилишларидаги туннел тармоқлари билан йўқ қилишга интилмоқда. Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий сиёсий партияси Исроилнинг Нагария шаҳрига 16 та ракета билан зарба берганини хабар қилди.
Ғазо секторида уч ҳафта ичидаги жанговар ҳаракатлар оқибатида 8000 киши ҳалок бўлди, уларнинг ярми – болалар. Исроилда 1400 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди. 200 нафарга яқин исроилликлар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати қўлида асир. Минтақадаги гуманитар ҳалокатнинг кўламини баҳолашга тил ожиз. Қамал қилинган Ғазода икки миллион тинч аҳоли тиббиёт воситалари, сув ва озиқ-овқат етишмаслигидан қаттиқ азият чекяпти.
Вашингтон яна бир бор ўзининг “ўзига хос ягоналиги” қопқонига тушди – “минтақавий кескинликнинг олдини олишга” ва бир вақтнинг ўзида Исроил армияси ҳарбий салоҳиятини Украинадаги ҳаракатлар сабаб таги кўриниб қолган Пентагон қурол-яроғларини билан оширишга интилмоқда.
Тез орада сулҳ тузилиши даргумон. Фаластин-Исроил қуролли можаросининг яна авж олиши БМТнинг (1947 йил 29 ноябрдаги) Фаластин ҳудудини иккита мустақил давлат – араб ва яҳудий давлатига ажратиш тўғрисидаги эски резолюциясини бажармаслик билан боғлиқ.

Афсоналар ва обрўнинг барбод бўлиши

Ўн йиллар давомида Фаластин қаршилик кўрсатиш отрядларига қарши разведка, махфий ва юқори технологияли операцияларнинг сердиққат ишлари ҳисобига Исроилнинг куч ишлатар идоралари қудратли ва мағлуб бўлмас унвонига сазовор бўлди. Бош вазир Нетаняху фуқароларини ва Вашингтонни фаластинликлар иккинчи даражали муаммо, Фаластин давлатини тузиш тўғрисидаги тинчлик музокаралари умуман керак эмаслигига ишонтирди.
Воқеликка қайтиш ғоят оғриқли ва қонли бўлди. 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан ёғдирилган мисли кўрилмаган ракеталар ҳужумига учради. Кейин ҲАМАС жангчилари яҳудий давлати жанубидаги чегараолди ҳудудларга бостириб кириб, бир неча соат ичида бир нечта ҳарбий объектни эгаллади ва юзлаб кишиларни асирга олди. 1000 нафардан зиёд исроилликларни йўқ қилди. Исроилнинг юқори технологияли хавфсизлик тизими муваффақиятсизлиги Американинг ўзгача эканлиги ҳақидаги афсоналарни чиппакка чиқаради.
“Associated Press” агентлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳарбий разведка ва ички хавфсизлик хизмати раҳбарлари муваффақиятсизликка учраганини тан олишган. Уруш якунланганидан кейин, “ҳаммаси ўрнига тушганди”, улар истеъфога чиқиши ёки ишдан бўшатилиши кутилмоқда.
Исроил мудофаа армияси “Темир қиличлар” операциясини кеч бошлади ва мудофаа вазири Йоав Галант тантанали равишда маълум қилдики: “Биз ғалаба қозонамиз, чунки бошқа йўл йўқ. Ёки биз, ёки ҲАМАС”. Бош вазир Нетаняху огоҳлантирди: “Ғазо сектори ичидаги уруши узоқ бўлади”. Вашингтон Яқин Шарқдаги “можароларни бошқариш” сиёсати стратегик муваффақиятсизликка учраганини фаҳмлай бошлади. У Исроилнинг ўзгалар ҳудудини босиб олишини амалда қўллаб-қувватлаган эди.
Америка президенти Жо Байден дедики: “Бу инқироз тугаган пайтда, кейин нима бўлишини тасаввур қилиш керак”. Аммо Вашингтон Исроилга 14,3 миллиард долларга қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришдан бошқа нарса қилишни билмайди. Америка қурол-яроғлари етказиб берилиши ва Исроил, Туркия ва АҚШнинг ҲАМАСга ва унинг Сурия ва Жанубий Ливандаги иттифоқчиларига зарба бериш билан “жарроҳлик” ҳарбий кампаниясини ташкил этиш ва 1949 йил баҳоридаги минтақа тинчлигини қайтаришнинг деярли имкони йўқ.
Биз АҚШнинг “хайрли” иштироки уни янада узоқ, қонли ва ҳалокатли қиладиган янги араб-исроил можаросининг бошланишини кузатяпмиз. Исроил 300 мингдан зиёд захирадагиларни сафарбар қилди ва уч ҳафта ичида минглаб ҳаво зарбаларини берди. Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафадий тўғридан-тўғри Исроилни Ғазода уруш бошлаганликда айблади.
Пентагон ҲАМАСга қарши кураш учун мавжуд ҳамма ресурсини йўналтирмоқда, аммо 155-мм артиллерия снарядлари миқдори ва “Patriot” зенит-ракета комплекслари сифати етишмаётгани ойдай равшан. Исроилни қўллаб-қувватлаш устуворлиги АҚШнинг ҳарбий-технологик заифлигини кўрсатмоқда. Пентаган маълумотларига кўра, 17-30 октябрь даврида Америка ҳарбий базаларида Ироқда 14 марта ва Сурияда 10 марта дрон ва ракеталар ҳужумига учраган.
АҚШ ҳукумати Эронни минтақадаги Америка ҳарбий базаларига зарба бераётган ҲАМАС ва бошқа гуруҳларнинг жанговор имкониятлари ортида турувчи асосий куч деб ҳисоблайди. Гўёки Эрон денгиз, ҳаво ва қуруқлик майдонини ўз ичига олувчи таҳдид тармоғини яратмоқда, “ишончли вакилларини” қурол-яроғ ва дронлар билан таъминламоқда. АҚШнинг Сурия ҳудудида ҳарбий жиҳатдан бўлиб туриши қонунга хилоф, Ироқда ҳам америкалик кутилмаган ва хуш кўрилмаган меҳмонлар. Аммо Вашингтон Эронни таҳдид сифатида кўради.
Исроил армияси билан Пентагон Теҳрон билан бевосита ҳарбий можарога аралашишга таваккал қилмоқда, у ерда Араб дунёнинг бошқа мамлакатлари ҳам саф тортиб келади. Баъзида тарих қайтарилади.
Эслатаман, 1948 йил 14 май куни Фаластин ҳудудида Исроил давлати ташкил этилгани эълон қилинган эди. Эртаси куни еттита араб мамлакати – Миср, Сурия, Ливан, Трансиордания, Саудия Арабистони, Ироқ ва Яман – биринчи араб-исроил урушини бошлашди. Ўтган ўн йиллар давомида араб Фаластин давлати ташкил этилмай қолди. Фаластин-Исроил можароси АҚШнинг фаол ҳарбий-сиёсий кўмагида минтақадаги кескинлик тўқнашувлар нуқтаси бўлиб қолмоқда.
Ўтган аср ўртасидаги эзгу ғоя – Муқаддас заминда жафокаш яҳудий халқи учун “хавфсиз ва роҳат-фароғат оролини” яратиш етмиш йиллик қаттиқ уруш, араб аҳолини йўқ қилиш ва ўзгалар ҳудудини эгаллаб олишга айланди. Амалда АҚШ манфаатлари йўлида, ва америка пуллари эвазига. Аммо, дунё ўзгармоқда, ўзини ўзи устун деб эълон қилганларга қаршилик кўрсатилиши муқаррар. Вашингтоннинг турли минтақалардаги прокси-қўшинлари мағлуб бўлишга маҳкум.
Ҳарбий шаҳрловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг https://t.me/AKhrolenko
Янгиликлар лентаси
0