Ўзбекистон ва Беларусь парламентлари ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи

© Законодательная палата Олий Мажлиса республики УзбекистанҚонунчилик палатасида Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Қонунчилик палатасида Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоларининг Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари Валентина Ражанец, Людмила Макарина-Кибаклар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Беларусь ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
© Законодательная палата Олий Мажлиса республики УзбекистанҚонунчилик палатасида Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Состоялась встреча с депутатами Палаты представителей Национального собрания Республики Беларусь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Қонунчилик палатасида Беларусь Миллий Кенгаши Вакиллар палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.

"Парламентлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қонун ижодкорлиги жараёни, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилиши айтиб ўтилди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, стратегик аҳамиятга эга бўлган таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, рақамлаштириш масалаларида иккала парламент қўмиталарининг ўзаро амалий ҳамкорлигини йўлга қўйилади. Бу эса қонунчилик ҳужжатларини янада самарали ҳаётга тадбиқ этилиши мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Янгиликлар лентаси
0