Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

© Хокимият Сырдарьинской областиСирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Айни кунга қадар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалроқ, Ширин ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими сифатида иш бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0