"Тошкент–Балиқчи–Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездлар қайта ишга туширилиши кутилмоқда

© Узбекистон темир йуллари"Узбекистон темир йуллари" и "НК "Кыргыз Темир Жолу" достигли договоренности о реализации практических мер по ускорению проекта строительства железной дороги "Китай – Кыргызстан – Узбекистан".
Узбекистон темир йуллари и НК Кыргыз Темир Жолу достигли договоренности о реализации практических мер по ускорению проекта строительства железной дороги Китай – Кыргызстан – Узбекистан. 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 02 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўллари "Тошкент – Балиқчи – Тошкент" йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилишини муҳокама қилишди. Бу ҳақида "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда темир йўл орқали юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масаласи муҳокама этилди.
“Томонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга юк ташиш учун "Ўзбекистон темир йўллари" томонидан вагонлар бериш масаласини муҳокама қилишди, бу эса мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.
Қирғизистон мутахассисларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам келишиб олишди.

"Тошкент – Балиқчи – Тошкент йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилиши муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги йўловчи алоқасини яхшилашга ва минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Қолаверса, томонлар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Ушбу лойиҳа минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашув якунида эришилган келишувларни мустаҳкамлайдиган ва темир йўл тармоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган протокол имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0