Бокс бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонлик ўсмир йигитлар 10 та медаль қўлга киритди

© НОКБокс бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонлик ўсмир йигитлар 10 та медаль қўлга киритди
Бокс бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонлик ўсмир йигитлар 10 та медаль қўлга киритди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Йигитлар ўртасидаги жангларда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 8 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қозоғистон мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Йигитлар ўртасидаги жангларда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 8 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ниҳоясига етди.
Медалларга эга чиққан боксчилар:
Кумуш медаль:
-54 кг: Шаҳбозбек Эргашев;
-60 кг: Сардорбек Саидакбаров.
Бронза медаль:
-46 кг: Беҳруз Қурбонов;
-52 кг: Иброҳим Ғиёсов;
-57 кг: Суҳроб Раҳматуллаев;
-63 кг: Шоҳжаҳон Алишеров;
-70 кг: Муҳаммадсаид Ғуломов;
-75 кг: Норбек Абдуллаев;
-80 кг: Жаҳонгир Эргашев;
+80 кг: Муҳаммадризо Алижонов.
Бугун ёшлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Бокс: ўзбекистонлик ўсмир қизлар Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритди
Янгиликлар лентаси
0