ЕИ Россияга қарши урушда янги иттифоқчилар топишга уринмоқда

© Пресс-служба президента КазахстанаКасым-Жомарт Токаев и Эмманюэль Макрон провели брифинг для представителей СМИ.
Касым-Жомарт Токаев и Эмманюэль Макрон провели брифинг для представителей СМИ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Африка табиий ресурсларидан маҳрум бўлган Франция Марказий Осиёдан уран ва бошқа бойлиқлар сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Макроннинг сафари бу борада қандай натижалар бериши мумкин?
Украинадаги "Анти-Россия" лойиҳасининг қулаши, Ғарбий Африкадаги неоколониал сиёсат барбод бўлиши, Россияни иқтисодий ва сиёсий чеклашга қарши уринишлари фойда бермаганидан сўнг Европанинг "намойишчи нимчалари" — худди шу мақсадларда — Марказий Осиёга киришга уринишмоқда.
Разведкага, ўз мамлакатида 70% сайловчилар ишонмайдиган, Макронни жўнатишди. У ер ҳар ҳолда Париждан ва унинг салбий кун тартиби, инфляцияси, қашшоқлашиб бораётган аҳолиси, бургалари ва бошқа муаммоларидан узоқроқ.
Елисей саройи эгаси чоршанба ва пайшанба кунларини Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди. У ерда у жилмайиб ўзини яхши кўрсатишга уринди, лекин Франциянинг асл муносабатини яқинда француз матбуотида чоп этилган мақоладан билса бўлади. У ерда ушбу иккала давлат ҳам "автократик" деб аталган ва инсон "ҳуқуқлари бузилиши", "асосий эркинликларнинг йўқлиги" қайд этилган. Аммо концепция ўзгарди, тўғрироғи, ўзгартирилди ва энди бошқа луғат ва узлуксиз табассумлар қўлланилмоқда.
Хўш, Макрон минглаб километрга учиши ва музокаралар ўтказишига нима сабаб бўлди?
Париж Африкадан зарба олди. У ерда француз саноат корхоналари табиий ресурслардан фойдаланиши жиддий чекланди ёки бутунлай маҳрум қилинди. Франциянинг шундоқ ҳам оғир аҳволдаги саноатига буларнинг барчаси жуда зарур ва имкон қадар тезроқ.

Эҳтимол, ушбу ташрифни тайёрлаганлар, Қозоғистонда уран ҳам бор, ноёб металлар ҳам бор ва бу маънода у Россиянинг ўрнини босиши мумкин деб ўйлагандир. Ҳар ҳолда ташриф олдидан Европа матбуоти ушбу ҳамкорлик истиқболларини ранг ба ранг жилолар билан тасвирлагана ва ора-орада Остонани ҳам мақтаб қўйишни унутмаган эди.

Афтидан, Франция ташқи ишлар вазирлиги кўп нарсадан хабардор эмас. Ярим йил олдин ҳамкасбим Сергей Савчук Россия ва Қозоғистонни атом энергетикаси соҳасида қандай алоқалар боғланганини батафсил тушунтириб берган эди.
Франция, ҳалиги анекдотлаги каби, "Москва ва Остона билан руҳан" фақат бирга бўлиши мумкин. Чунки жозиба - ўз йўлига, реал шартномалар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик — бу бошқа нарса. Ҳеч бир ақлли сиёсатчи оддий хушмуомалалик учун ўзи манфаатларини қурбон қилмайди.
Макрон Ўзбекистонда ҳам худди шундай ҳаракатлар билан ўз мақсадига эришишга ҳаракат қилди. Аммо бу ерда ҳам Парижнинг режалари, ўзаро манфаатларни ҳисобга олган, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини бузиш нияти, кутилгандек, фиаско билан якунланди.
Сиз, албатта тўғри сўзларни топишингиз, хайрихоҳлик билан табассум қилишингиз ва тараққиёт ва демократия ҳақида гапиришингиз мумкин. Лекин кўплаб муваффақиятсизликлардан сўнг, сизнинг сўзларингизга қизиқиш жуда кам бўлади.
Қўлингизда муҳим ва ишончли кузир йўқ бўлса, Европага бугун Марказий Осиё нима учун керак?
Жавобни соддаликда гумон қилиш қийин бўлган Politico нашридан топиш мумкин. Мақола сарлавҳаси ҳаммасини очиқлайди: “Макрон янги дўстлар ва уран излаб Путиннинг орқа ҳовлисига қўнди”.
Кўринишидан, Politico нашрида унчалик малакали одамлар ишламайди, акс ҳолда, улар "менинг тилим менинг душманим" эканлигини билган бўларди ва ўз тилидан яққол неоколониализм ҳиди келиб турган сўзларни олиб ташлаган бўларди. Россия билан энг узун чегара билан боғланган Қозоғистон ҳам, дўстона муносабатда бўлган Ўзбекистон ҳам ҳеч кимнинг "орқа ҳовлиси" эмас.
Бу республикалар мамлакат ичида ва ташқарисида мустақил сиёсат юритувчи суверен ва мустақил давлатлардир. МДҲ мавжуд бўлган ўттиз йил давомида Россия уларга ҳеч қачон вассал сифатида қарамаган.
Европада эса муносабатлар бошқача, у ерда ҳамма тенг ҳуқуқли, лекин кимнингдир ҳуқуқлари "тенгроқ", шериклар ҳам катта ва кичикка бўлинган.
Бу каби ғояларни оммага эълон қилаётган сиёсатчилар ҳам ОАВ ҳам ўзларининг асл мақсадларини фош қилаётганидан бехабар. Ахир уларнинга қизғиш рангли неоколониал жингалаклари барча соғлом фикрли сиёсатчиларга нафақат кўриниб қолган, балким жонига ҳам тегиб улгурган. Макрон кўп сонли йирик тадбиркорлардан иборат делегацияларини олиб келиши мумкин, кўплаб ваъдалар бериши мумкин, аммо французларнинг ўзи ишонмайдиган одамнинг сўзларига ким қулоқ солади?
Шундай экан, Европа Россияга қарши олиб бораётган урушда янги иттифоқчилар топишга қаратилган бу уриниш ҳамманинг кўз олдида барбод бўлди.
Янгиликлар лентаси
0