Мирзиёев Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВыступление Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.
Выступление Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Ташкилот доирасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш, биргаликда турли тўсиқларни самарали енгиб ўтиш бош мақсадимиздир, деди Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Президент бу фикрни Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида илгари сурди.
“Ташкилот доирасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш, биргаликда турли тўсиқларни самарали енгиб ўтиш бош мақсадимиздир. Шу муносабат билан туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблайман”, - деди Мирзиёев.
Маълумот учун, Остонада Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0