Ўзбекистон 9 ойда 178,2 млн долларлик мобиль телефон импорт қилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТелефон
Телефон  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2023
Oбуна бўлиш
Мобиль телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 361 тага ошган.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 178,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона барча турдаги мобиль телефонлардан импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотлари дарак бермоқда.
Мобиль телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 361 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 9 ойида энг кўп мобиль телефонларни Хитойдан (2,3 млн дона) импорт қилган.
Шунингдек, Вьетнамдан 223,1 минг дона, Ҳиндистондан 32,5 минг дона, БААдан 7,7 минг дона, Қозоғистондан 2,5 минг дона мобиль телефон импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0