Исроил тарихда биринчи бўлиб коинотда ракетани уриб туширди — ОАВ

© unsplash.com/NASAКосмосдан Ернинг кўриниши
Космосдан Ернинг кўриниши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
Telegraph: Исроилнинг ҳутийлар ракетасини уриб тушириши тарихдаги биринчи космик жанг бўлди.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Исроил томонидан 30 октябрь куни Ямандан учирилган ва Исроилнинг Эйлат шаҳри томон йўл олган ҳутийлар баллистик ракетасини уриб туширгани, эҳтимол тарихда коинотдаги биринчи жанг бўлди. Бу ҳақида РИА Новости Telegraph газетасига таяниб хабар берди.
Исроил бу ҳафта Ер атмосферасидан ташқарида баллистик ракетани уриб тушириш учун Arrow ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланган, бу тарихдаги биринчи космик жанг деб ҳисобланади.
Газетанинг таъкидлашича, бу ҳам Исроил ва АҚШ томонидан биргаликда ишлаб чиқилган Arrow ракетага қарши мудофаа тизимидан ўзининг асосий мақсади - узоқ масофали баллистик ракетани юқори баландликда ва юқори тезликда уриб тушириш учун ишлатилган.
Янгиликлар лентаси
0