Россиянинг активлари мусодара қилиниши жиддий оқибатларга олиб келади — Песков

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков. Архивное фото
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Кремл Россиянинг Ғарбдаги активларини мусодара қилиш ҳақидаги фикрларга изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россиянинг Ғарбдаги активларини мусодара қилиш жиддий оқибатларга олиб келади ва жавоб чоралари кўрилади, деди журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Кеча кечқурун АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси президентга Россиянинг суверен активларини мусодара қилиш, давлат котибига эса уларни Украина ва халқаро ташкилотлар фойдасига ўтказиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлагани маълум бўлди.
Песковнинг таъкидлашича, АҚШ ҳам, Европа ҳам Россия активларини мусодара қилишни ноқонуний давом эттириш устида изчил иш олиб бормоқда.

"Бу ноқонуний, бу барча мумкин бўлган қоидаларга зид. Бундай қарорларни қабул қилганлар ва бундай қарорлардан фойдаланганлар учун бу жуда жиддий суд ва ҳуқуқий харажатларга олиб келади”, — деди Путин матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, Россия расмийлари жавоб чораларини ишлаб чиқади.
"Аммо улар бизнинг манфаатларимизга энг мос келадиганлар бўлади", - деб хулоса қилди Песков.
Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан кейин Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини ошириб, Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Ўшандан бери АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа Ғарб давлатлари ушбу маблағларни мусодара қилиш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш устида фаол ишламоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ғарбнинг бу ҳаракатларини ўғирлик деб атади. Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина, ўз навбатида, Россия ҳукумати халқаро захираларни музлатишга қарши курашиш учун қонуний чоралар кўраётганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0