Самарқандда шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади — FIDE

© Sputnik / Актан ТемиркановПлощадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2026 йилда шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Самарқандда шахматнинг тезкор турлари рапид ва блиц бўйича FIDE жаҳон чемпионати 2023 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE).

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Самарқандда 26-30 декабрь кунлари рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи жаҳоннинг энг кучли шахматчилари очиқ ва аёллар тоифаларидаги баҳсларда иштирок этиш учун тўпланади, — дейилади хабарда.

Жорий йилнинг декабрь ойида тарих ва шахмат Ер юзидаги энг қадимий аҳоли пунктларидан бири Самарқандда учрашади. Самарқанд тарихий Ипак йўли савдо йўли бўйлаб ҳал қилувчи шаҳар бўлиб, шахмат учун ҳам тарихий аҳамиятга эга.
Хабарда айтилишига кўра, мусобақанинг Самарқандда ўтказилиши бежиз эмас. Чунки айнан шу ерда 1977 йилда дунёдаги энг қадимий шахмат доналари топилган бўлиб, улар милодий 6-8-аср бошларига тўғри келади.
"FIDE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини ва унинг яқинда шахмат бўйича супер давлат сифатида пайдо бўлганини эътироф этади. Шахматга бўлган ана шундай фидойилик ва сармоя бизни ушбу нуфузли мусобақага мезбонлик қилишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга олиб келди", - деди FIDE президенти Аркадий Дворкович.

“Ўзбекистон 2026 йилда шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади – рапид ва блиц чемпионати йирик мусобақага мезбонлик қилишга, албатта, тайёргарликни янада кучайтиради”, — дея қўшимча қилди Дворкович.

Ўзбекистон шахмат оламида жадаллик билан юқорига кўтарилди. Яқинда якунига етган FIDE Grand Swiss мусобақасида ўзбекистонлик уч нафар шахматчи кучли йигирматаликдан жой олди. Ўзбекистон 2022 йилги шахмат Олимпиадасида 188 та жамоа ўртасида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллагани ҳам алоҳида эътиборга лойиқ, дейилади хабарда.
Айни дамда Ўзбекистоннинг дунёнинг кучли 100 таликка кирувчи тўрт нафар шахматчи бор, жумладан, Нодирбек Абдусатторов 2021 йил рапид бўйича жаҳон чемпиони (17 ёшида) унвонини қўлга киритган энг ёш спортчи бўлди.
Янгиликлар лентаси
0