Жапаров “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш нима учун муҳимлигини айтди

© МанбаСаммит Организации экономического сотрудничества в Ташкенте.
Саммит Организации экономического сотрудничества в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли Осиёдан Европага юк ташиш географиясини кенгайтиради — Жапаров.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли Осиёдан Европага юк ташиш географиясини кенгайтиради, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентдаги ИҲТ саммитида сўзлаган нутқида.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишга алоҳида аҳамият бермоқдамиз. Ушбу лойиҳа минтақамизнинг савдо-иқтисодий ва транзит имкониятларини сезиларли даражада оширади”, - деди Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, бу темир йўл 4 миллиардга яқин аҳолини боғлайди ва Осиёдан Туркия орқали Европа, Яқин Шарқ, Эрон, шунингдек, Форс кўрфази ва Шимолий Африка мамлакатларига юк ташиш географиясини кенгайтиради.
Қирғизистон президент таъкидлашича, транзит, транспорт ва логистика салоҳиятини ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи омиллари ҳисобланади.
“Минтақамиз “шимол ва жануб”, “ғарбий ва шарқ” ўртасида асосий кўприк вазифасини ўташи мумкин. Денгиз портларига чиқиш имкониятларини яратиш учун минтақамизда транспорт-логистика йўлаклари ва мултимодал ташишни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 сентябрь куни Самарқандда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон транспорт бўлимлари ўртасида “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.
Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон темир йўлининг умумий узунлиги тахминан 454 километрни ташкил этади, шундан 280 километр Қирғизистон ҳудудидан ўтиши режалаштирилган. Линияда умумий 18 та станция, узунлиги 26,1 км 81 та катта ва ўрта кўприклар, узунлиги 120,39 км 41 та туннель қурилади. Кўприклар ва туннелларнинг жами узунлиги 146,49 км бўлиб, бу линия умумий узунлигининг 47,0% ни ташкил қилади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 кунга камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0