Декабрда Санкт-Петербургда МДҲ ва ЕОИИ етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента УзбекистанаНеформальная встреча глав государств СНГ. Архивное фото
Неформальная встреча глав государств СНГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари декабрь ойида Санкт-Петербургда МДҲ етакчилари норасмий учрашув ўтказишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин декабрь ойида Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакат етакчилари билан учрашади. Бу ҳақда Россия раҳбари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар якунида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз Қасим-Жомарт Кемелевич билан ноябрь охирида Минскдаги КХШТ саммитида яна учрашамиз. Мен Қозоғистон президентини декабрь ойида Санкт-Петербургга Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисига келишни ва ЕОИИ ва МДҲ етакчиларининг анъанага айланган норасмий учрашувида иштирок этишга ҳам таклиф қилдим”, - деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили МДҲ етакчиларининг норасмий саммити Петербургда 27 декабрь куни бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0