Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили вопросы двусторонней повестки
Лидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили вопросы двусторонней повестки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Янгиликлар лентаси
0