Шавкат Мирзиёев 42 нафар тиббиёт ходимларини мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Мукофотлар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, "Меҳнат шуҳрати" ордени, I ва II даражали "Соғлом авлод учун" орденлари ва бошқалар бор.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан уларнинг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

"Соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин", - дейилади Фармон матнида.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими унвони:
Азизов Сабит Курбанович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг 1-гемодиализ бўлими мудири
Нуралиева Гулноза Сагдуллаевна - Республика махсус 1-Зангиота шифохонаси бош педиатри
"Меҳнат шуҳрати" ордени:
Махмудова Санобар Юсуповна - Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими акушер-гинекологи, Самарқанд вилояти
Шек Александр Борисович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари лабораторияси мудири
Мукофотлар орасида шунингдек, I ва II даражали "Соғлом авлод учун" орденлари, II даражали "Саломатлик" ордени, "Дўстлик" ордени, "Соғлом турмуш" медали, "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлар бор.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0