Хоразмда 2 та қадимий билагузукни хорижга олиб чиқишга уринган шахс ушланди

Қадимий билагузуклар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
"Яшил" йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Хоразм вилоятидаги "Шовот" чегара божхона постида 2 дона қадимий билагузукни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "яшил" йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки билан олиб чиқишга уринган.
Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, никель, мис, калай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган бу билагузуклар XX аср бошларига мансуб. Улар тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.
На приграничном посту “Шават” таможенники задержали мужчину, пытавшегося вывезти 2 старинных браслета. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Қадимий билагузук
Суд қарор билан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилган ва Хива "Ичан-қалъа" давлат музей қўриқхонасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч халқаро аэропортида 50 дона қадимий, темурийлар даврига оид тангаларни олиб кетаётган чет эл фуқароси қўлга олингани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги қонун ҳамда "Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
Янгиликлар лентаси
0