Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЧеловек моет руки.
Человек моет руки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2023
Oбуна бўлиш
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг (тахминан 11 ноябрь куни ярим тунгача) тикланади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Иситиш тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари давом эттирилиши, шунингдек, янги шикастланишлар аниқланганлиги сабабли қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Юнусобод тумани: 4, 7, 8 ва 9-мавзелар, Эргашев кўчаси (1, 2, 3, 4-уйлар), Гидрометеорология маркази, Мудофаачилар кўчаси (55, 72-уйлар), Ниёзбек йўли 6, Ц-2 (қисман), Осиё кўчаси.
Мирзо Улуғбек тумани: Ц-1 (21, 23, 24-уйлар), Ҳамид Олимжон майдони (1, 2, 3, 4, 5, 7-уйлар), Мустақиллик кўчаси (22, 42-уйлар).
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг (тахминан 11 ноябрь куни ярим тунгача) тикланади.
Янгиликлар лентаси
0