Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — эпицентр қаерда?

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан соат 22:43 да республика ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентр: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани.
Зилзила координаталари:
40,28 градус шимолий кенглик;
63,03 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни ҳам Бухоро вилоятининг Пешко туманида 3-2 балли ер силкиниши қайд этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0