Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,5 миллион аҳоли ишга жойлашди

© Unsplash/JESHOOTS.COMБизнесмен в офисе работает за компьютером.
Бизнесмен в офисе работает за компьютером. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2023
Oбуна бўлиш
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 500 мингга яқин фуқаролар доимий, бир миллионга яқин фуқаролар мавсумий иш жойларига жойлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,5 миллион аҳоли ишга жойлашди. Бу ҳақда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ўткир Ҳамроқулов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Ҳамроқулов ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари кўмагида 500 мингга яқин фуқаролар доимий, бир миллионга яқин фуқаролар мавсумий иш жойларига жойлаштирилган.
Бундан:
1,3 минг нафари ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига олинди;
80 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка жалб қилинган;
95 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоатчиларга жалб қилинган;
48 минг нафари ҳунармандчиликка жалб қилинган;
238 минг нафар фуқароларга ижара асосида узоқ муддатга ерлар ажратилган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 364 мингта лойиҳага 10,6 триллион сўмлик кредитлар ажратилди.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 46 минг нафар фуқароларга 210,5 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилди. Шунингдек, "Ишга марҳамат" мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида 129 минг нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Ўтган даврда ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 39 мингта микро лойиҳалардан 20 мингтаси ишга туширилиб, 78 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида маҳаллаларда ўтган даврда, 68 мингта юридик, 74 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Сентябрь-октябрь ойларида хоким ёрдамчилари кўмагида 1 миллиондан ортиқ камбағал оилалар учун индивидуал дастурлар ишлаб чиқилди. Камбағал оилаларга кўмаклашиш мақсадида 1,8 миллион турдаги амалий чора тадбирлар белгиланган бўлиб, қисқа даврда 78 мингдан ортиқ оилалар доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштирилди. Қолаверса, 34 минг нафарига имтиёзли кредит ва 7 минг нафарига субсидиялар ажратилди.
Янгиликлар лентаси
0