Ўзбекистон ва Туркия магистратурада кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилади

© Министерство высшего образования, науки и инновацийНачал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум
Начал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Oбуна бўлиш
Анжуман доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 дан ортиқ битимлар имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг 50 тадан ортиқ, Туркиянинг 40 та университети вакиллари иштирок этмоқда, дея хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Форум икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини кенгайтириш, талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма илмий лойиҳалар ва бошқа стратегик йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал истиқболни таъминлаш учун имконият яратиш каби мавзуларга бағишланган.
© Министерство высшего образования, науки и инновацийНачал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум
Начал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
ЎзА хабарига кўра, иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форумида иштирок этиш учун Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация ҳам ташриф буюрган. Делегация таркибида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Эге университети ректор Неждет Будак, Истанбул техника университети ректори Исмаил Коюнжу ва яна 40 дан ортиқ Туркия университети вакиллари бор.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, анжуман доирасида муҳандислик-техника таълим йўналишларини устувор сифатида илгари суриш, магистратура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка дастурларини ташкил этиш бўйича икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 тадан ортиқ битимлар имзоланиши кутилмоқда.

© Министерство высшего образования, науки и инновацийНачал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум
Начал свою работу второй узбекско-турецкий образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми 2022 йил 9-10 июнь кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида ташкил этилган. Мазкур форум якунлари бўйича икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 45 та ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0