Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Беш сония қоидаси: видеонгизни томоша қилишлари учун нима қилиш керак?

© SputnikКирилл Кирьянов
Кирилл Кирьянов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Россия Сегодня” медиа гуруҳининг видео ишлаб чиқариш бўйича мутахассис Кирилл Кирянов иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкентда “Россия сегодня” медиа гуруҳининг видео яратиш дирекциясининг директор ўринбосари томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтади.
Маҳорат дарси 16 ноябрь куни “Сизда беш сония бор: видеонгизни кўришлари учун нима қилиш керак” мавзусида ўтказилади.
SputnikPro лойиҳаси доирасида “Россия Сегодня” медиа гуруҳининг видео яратиш дирекцияси директори ўринбосари Кирилл Кирянов фойдаланувчилар эътиборини видеога қандай жалб қилиш ва томоша сонини ошириш ҳақида сўзлаб беради.
Маҳорат дарси 16 ноябрь куни соат 11:00 да Sputnik Ўзбекистон мултимедиа матбуот марказида бўлиб ўтади.
Иштирок этишни хоҳловчилар +99890 984 984 9 рақамига мурожаат қилишлари мумкин (Тошкентдаги Sputnik матбуот маркази продюсери Рамиз Бахтияров @RamizBakhtiyarov).
© SputnikТошкентда “Россия Сегодня” медиа гуруҳининг видео ишлаб чиқариш дирексияси директори ўринбосари Кирилл Кирянов иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтади.
В Ташкенте пройдет мастер-класс от директора дирекции производства видео медиагруппы Россия сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2023
Тошкентда “Россия Сегодня” медиа гуруҳининг видео ишлаб чиқариш дирексияси директори ўринбосари Кирилл Кирянов иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, SputnikPro — Sputnik агентлигининг оммавий ахборот воситалари соҳасидаги халқаро маърифий-таълим лойиҳаси.
Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган бўлимларининг юқори курс талабалари учун энг яхши рус ва хорижий медиаменежерлар, экспертлар ва агентликнинг етакчи мутахассислари ўтказадиган ноёб семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари тизимидир.
SputnikPro ўқув модуллари аллақачон 24 та давлатда тўла вақтли форматда ўтказилган: Арманистондан Ҳиндистонгача, Грециядан Хитойгача. Умуман олганда, 2018 йилнинг март ойидан буён лойиҳада 80 та мамлакатдан 6000 дан ортиқ киши иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0