Ўзбекистон БМТ билан биргаликда чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш учун курашмоқчи

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Экология вазири Азиз Абдуҳакимов БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат билан учрашди
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида ФАО ва БМТ билан илмий тадқиқотлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар берди Экология вазирлиги.
БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар:
Ерларнинг деградацияси ва ер ресурсларини барқарор бошқариш;
Тажриба алмашиш;
Ўзбекистоннинг қум ва чанг бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.
Қайд этилишича, эрон ва афғон шамоллари натижасида баҳор-куз мавсумида Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кузатилаётган қум ва чанг бўронлари аҳоли саломатлиги ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмоқда.
БМТ коалицияси раиси чанг ва қум бўронлари тобора долзарб бўлиб бораётган трансчегаравий муаммо эканлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу айниқса, тирикчилиги табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалигига бевосита боғлиқ бўлган фермерлар ва одамларга жиддий таъсир қилади.
“Чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида йиғилишда ФАО ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорликда аниқ методологиялар ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва муҳим стратегик йўналишларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Тошкент ҳавосини яхшилаш йўли борми – иқлимшунос билан суҳбат
Учрашув якунида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши коалиция делегациясининг 2024 йил 12–17 февралда Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP-14 тўғрисидаги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши ҳамда Самарқанд иқлим форумида иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.
Неутешительные прогнозы: в Самарканде обсудили борьбу с опустыниванием и деградацией земель  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2023
БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси: муаммолар ва уларнинг ечимлари
Янгиликлар лентаси
0