Тошкентда учта халқаро кўргазма иш бошлайди — иштирокчи давлатлар

© Пресс-служба хокимията ТашкентаUzAgroExpo, UzProdExpo ва InterРackExpo кўргазмалари
UzAgroExpo, UzProdExpo ва InterРackExpo кўргазмалари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтда "UzAgroExpo", "UzProdExpo" ва "InterРackExpo" халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Тошкентда 22-24 ноябрь кунлари учта халқаро кўргазма – "UzAgroExpo", "UzProdExpo" ва "InterРackExpo" ўз ишини бошлайди, дея хабар берди тадбир ташкилотчиси.
Бу йил кўргазмаларда Ўзбекистон, Австрия, Арманистон, Беларусь, Болгария, Эрон, Италия, Қозоғистон, Кипр, Хитой, Қирғизистон, Нидерландия, Жанубий Корея, Россия, АҚШ, Туркманистон, Туркия ва Чехия каби мамлакатлардан 120 тадан ортиқ компания иштирок этади.
"UzAgroExpo" кўргазмаси павильонида ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимё ва ветеринария, томчилатиб суғориш соҳаларидаги ечимлар, шунингдек, чорва моллари ва паррандалар учун ем-хашаклар ва озуқа тайёрлаш, уларнинг компонентлари, қўшимчалари, премикслари каби кенг ассортимент тақдим этилади.
"Очиқ майдонда Россиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги ва йиғим-терим техникаларини кенг миқёсда намойиш этишади", — дейди кўргазма ташкилотчиси.
“InterPackExpo" кўргазмаси қадоқлаш ускуналари ва ёрлиқларни босиб чиқариш, этикеткалаш, маркалаш ва штрих кодлаш технологияларини сотиш географиясини кенгайтиришга ҳисса қўшади.
Кўргазма павильонида қуйидагилар тақдим этилади:
озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни қадоқлаш машиналари ҳамда босиб чиқариш ускуналари;
хизмат кўрсатиш ускуналари;
бутловчи қисмлар ва автоматлаштириш ускуналари;
ёрдамчи қадоқлаш материаллари ва якуний қадоқлаш линиялари.
Халқаро кўргазма доирасида ҳар қандай ғояни тайёр маҳсулотга айлантиришга ёрдам берадиган технологиялар намойиш этилади.
Кўргазмада “Россия экспорт маркази” мамлакатнинг етакчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини тўплайди. Анъанавий равишда Эрон ишлаб чиқарувчилари ягона миллий стенди, Қирғизистоннинг 10 тага яқин қишлоқ хўжалиги корхонаси намойиш этилади.

"Айниқса, Россиянинг йирик минтақалари томонидан намойиш этиладиган экспозицияларнинг катта ролини алоҳида эътироф этиш керак. Жамоавий стендларда Мордовия республикаси ҳамда Волгоград, Воронеж, Иркутск, Новгород вилоятлари ва Ставропол ўлкасидан келган иштирокчилар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат мақсадлари учун ҳар хил маҳсулотлар ва технологияларни таклиф қилишади", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу тадбир иштирокчи корхоналарга янги амалий алоқаларини ўрнатиш, маҳсулот харид қилиш ёки ўз маҳсулотларини таклиф қилиш, янги савдо белгилари, технологиялар ва бозордаги замонавий тенденциялар билан танишишга қулай имкон яратади.
"UzProdExpo" кўргазма доирасида асал ва ширинликлар, ёғ-мойлар, макарон маҳсулотлари, сабзавот ва мевали консервалар, газланган ва газсиз ичимликлар, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини тақдим этишади. Экспозицияни “соғлом турмуш тарзи” сегментига мансуб ва маҳсулот ишлаб чиқаришда табиий хом ашёлардан фойдаланадиган компаниялар тўлдиради.
Кўргазмаларнинг расмий очилиш маросими 22 ноябрда “Ўзэкспомарказ”нинг 1- павильонида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "UzAgroExpo", "UzProdExpo" ва "InterРackExpo" кўргазмаларида Россиянинг 10 тадан ортиқ ҳудудидан компаниялар иштирок этганди.
Выставка Иннопром. Центральная Азия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Иннопром — 2023
Россия компанияси Ўзбекистонга қадоқлаш ускуналари етказиб беради
Янгиликлар лентаси
0