Россия чет эллик талабалар сонини кўпайтиришдан манфаатдор — Лавров

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Кувейта С. Лаврова и С. Ас-Сабаха.
Встреча глав МИД РФ и Кувейта С. Лаврова и С. Ас-Сабаха. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия меҳнат мигрантларига мўлжалланган таълим дастурларини кенгайтирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия олий ўқув юртларида чет эллик талабалар сонини кўпайтириш ва рус тили мавқеини илгари суриш, унда меҳнат мигрантларини ўқитишдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда янги геосиёсий воқеликда Россия Федерациясининг таъсис субъектларининг халқаро маданий-гуманитар ҳамкорлиги кўриб чиқилди.

“Биз Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сонини кўпайтиришдан манфаатдормиз, бунинг учун қулай шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, биз минтақавий таълим муассасаларини ўз битирувчилари билан алоқада бўлишга, хорижий мамлакатларда Россия ва Совет университетлари битирувчилари уюшмаларини яратиш ва фаолият кўрсатишига кўмаклашишни истаймиз”, – деди Лавров.

Вазир Россияда университетлараро ҳамкорликнинг минтақалараро дастурларини ишлаб чиқиш ва халқаро таълим тадбирларида иштирок этиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш зарурлигини айтди.

“Биз, биринчи навбатда, Россия билан чегарадош мамлакатларда рус тилининг мавқеини илгари суришдан, шунингдек, рус тилидаги таълим дастурларини кенгайтиришдан, шу қаторда меҳнат мигрантларини тайёрлашга эътибор қаратишдан манфаатдормиз”, — деди Лавров.

Вазир спорт соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёшлар алмашинуви, кўнгиллилар ҳаракати зарурлигини таъкидлади. Айтилишича, Россия субъектларида хорижий давлатлар ёшларини жалб этган ҳолда тематик оромгоҳлар ташкил этиш амалиётида яхши истиқбол кўрилмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида Федерация субъектлари ва қўшни давлатлар (улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон) ўртасида энг қизғин ҳамкорлик бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин Россияда энг кўп ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётганини маълум қилган эди. Уларнинг сони 63 минг нафарни ташкил қилади. Ҳукумат квотаси 800 тагача оширилди. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 15 та филиали очилган.
МГУ биноси. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Россия МДҲ талабалари стартаплари учун грант ажратди
Янгиликлар лентаси
0