Энергетика тизими 24 соатлик иш тартибига ўтади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЭнергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Oбуна бўлиш
Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.
Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди. Бу ишлар ҳар бир маҳаллагача етиб борди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЭнергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
Рассмотрено состояние готовности энергетической системы к зиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

“Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур”, – деди Мирзиёев.

Жорий йилнинг ўтган даврида 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.
Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЭнергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
Рассмотрено состояние готовности энергетической системы к зиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
Энергетика вазири қайд этганидек, энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади.
"Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади", – дейилади хабарда.
Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабел ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.
Давлат раҳбари энергия манбаларини барқарор етказиб бериш, шу билан бирга, тўлов интизомини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Ноқонуний уланишларга чек қўйиш, об-ҳавога қараб, илиқ кунларда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари мутасаддиларга республикани электр билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган эди. Унга кўра, электр ишлаб чиқариш ҳажмини камида 120 миллиард киловатт соатга етказиш мақсад қилинган. Янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизациялашга 52 миллиард доллар инвестиция зарурлиги ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон яшил энергия экспорти бўйича техник шартлар ва қўшма корхона тузишга келишиб олди. Тегишли келишув Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика ва иқтисодиёт вазирларининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилди.
ЕОИИ мамлакатлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2023
ЕОИИ мамлакатлари умумий энергия бозорларини шакллантиришда олдинга силжишди
Янгиликлар лентаси
0