Ўзбекистонда бир кунда 4 та зилзила содир бўлди — эпицентр қаерда?

© AP Photo / IRWIN FEDRIANSYAHУченый указывает на показания сейсмографа
Ученый указывает на показания сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида уч марта ер силкиниши содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан соат 04:28, 14:08, 14:36 ва 16:28 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Биринчи зилзила эпицентри - Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,47 градус шимолий кенглик, 67,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда.
Иккинчи зилзила эпицентри - Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,46 градус шимолий кенглик, 67,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 442 км жанубий-ғарбда.
Учинчи ер силкиниши эпицентри - Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик, 67,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Вилоят ҳудудида сезилиш кучи:
Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км.
Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 км.
Бандихон туманида 2 балл, 31 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.
Тўртинчи ер силкиниши 16:28да содир бўлди. Унинг эпицентри - Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,46 градус шимолий кенглик, 67,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 442 км жанубий-ғарбда.
Янгиликлар лентаси
0