Россиядан дон экспорти учун квоталар ЕОИИ мамлакатларига таъсир қилмайди

© Sputnik / Виталий БелоусовПшеница на полях, архивное фото
Пшеница на полях, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Oбуна бўлиш
Россиядан 24 миллион тонналик дон экспорти учун тариф квотаси 2024 йил 15 февралдан 30 июнгача амал қилади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Божхона ва тарифларни тартибга солиш бўйича кичик қўмита Россия Федерациясидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзоси бўлмаган давлатларга дон экспорти учун 24 миллион тонна миқдорида тариф квотаси қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида РИА Новости Россия Федерацияси вазирлар маҳкамасига таяниб хабар берди.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Россия Федерациясидан ташқаридаги асосий донни (буғдой, арпа, маккажўхори, жавдар) Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга 24 млн тонна миқдорида экспорт қилиш учун тариф квотасини белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди”, — дейилади хабарда.
Квота 2024 йил 15 февралдан 30 июнгача амал қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 12 млрд 877 млн 4 минг долларини ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0