Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил армияси Ғазо шимолига қайтишига рухсат бермади

© AP Photo / Ohad ZwigenbergВоеннослужащие израильской армии во время наземной операции в секторе Газа. Архивное фото
Военнослужащие израильской армии во время наземной операции в секторе Газа. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Oбуна бўлиш
Исроил Ғазо жанубидаги фаластинликларни шимолга қайтишига йўл қўймайди, деди мамлакат армияси вакили.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Исроил Ғазо сектори аҳолисининг анклав жанубидан шимолга қайтишига рухсат бермайди, деди Исроил армияси вакили Авичаи Адраи "Sky News Arabia" телеканалига. РИА Новости хабарига асосан.
"Исроил аниқ хабарлар юборди. Ғазо секторининг жанубий ҳудудларидан шимолга қайтишга йўл қўймаймиз... Бизнинг кучларимиз келишилган чизиқлар бўйича жамланган. Ғазо секторининг шимоли уруш зонаси бўлиб қолмоқда", - деди у.
"Ал-Жазира" мухбирининг хабар беришича, бугун эрталаб, сулҳ бошланганидан сўнг Исроил армияси анклав шимолига қайтишга уринаётган одамларга қарата ўт очган, 7 киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида бугун эрталабдан бошлаб тўрт кунлик сулҳ кучга кирди. Шунингдек, ҲАМАС томонидан томонлар гаровга олинганлар ва Исроил қамоқхоналарида сақланаётган шахслар билан алмашишга ҳам келишиб олишган.
Ундан ташқари, келишув доирасида ҳар куни Ғазо секторига 200 та юк машинаси инсонпарварлик ёрдами, 4 таси ёқилғи ва маиший газ ўрнатилган юк машинаси киради.
Янгиликлар лентаси
0