Шавкат Мирзиёев СПЕКА саммитида нималарни таклиф қилди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаВыступление Шавката Мирзиёева на саммите Специальной программы Организации Объединенных Наций для экономик Центральной Азии – СПЕКА.
Выступление Шавката Мирзиёева на саммите Специальной программы Организации Объединенных Наций для экономик Центральной Азии – СПЕКА. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистонга ёрдам бериш ва яна еттита аниқ ташаббус — Мирзиёев СПЕКАда қандай ташаббуслар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган СПЕКА (SPECA) саммитида нутқ сўзлади.
Ўз нутқида президент Тошкентда асос солинган ушбу платформа минтақавий шериклик механизми сифатида ўзининг зарурлигини кўрсатганини таъкидлади ва Афғонистонга ёрдам масаласида алоҳда тўхталиб ўтди.
"Барча ҳамкасабалар, ЕИК ва ЭСКАТО раҳбариятидан СПЕКА доирасида Афғонистон билан алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни қайта тиклашга чақираман. Бу мамлакатни ўз муаммолари билан якка қолдириш мумкин эмас", - деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев СПЕКА доирасида ҳамкорликка оид қуйидаги таклифларни билдирди:
1.
БМТ, ЕИК ва ЭСКАТО билан ҳамкорликда "СПЕКА-2030" тараққиёт концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
2.
Минтақавий савдони рағбатлантириш, мавжуд тўлиқларни бартараф этиш, экспорт-импортни техник тартибга солиш борасида илғор амалиётларни жорий этиш керак.
3.
СПЕКАнинг мақсадли жамғармасини ташкил этишни тезлаштириш ва келгуси йилда унинг амалий ишини йўлга қўйиш керак. Ўзбекистон бунга ўз молиявий ҳиссасини қўшишга тайёр. Жамғарма фаолияти яшил иқтисодиёт, инновациялар, юқори технологиялар, логистика, муқобил энергетика соҳаларига йўналтирилиши керак.
4.
Келгуси йил бошида Ўзбекистонда транспорт вазирлари, логистика компаниялари, йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида “Рақамли транспорт йўналишлари” ҳалқаро форумини ўтказишга тайёрмиз.
5.
Озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича юқори даражадаги махсус ишчи гуруҳини тузишни ва унинг илк учрашувини келгуси йили Самарқандда ўтказишни таклиф этамиз.
6.
Сув, энергетика, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб СПЕКАнинг кўп томонлама “Яшил стратегиясини” қабул қилиш вақти келди деб ҳисоблаймиз. Бу ишни ҳеч бир давлат якка ўзи қила олмайди.
7.
СПЕКА доирасида ишбилармон хотин-қизлар кенгаши тузишни таклиф этамиз.
Бугун Бокуда SPECA саммити бўлиб ўтди. SPECA — БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури бўлиб у 1998 йилда ташкил этилган. Дастурга аъзо давлатлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондир. Дастурнинг мақсади — аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграцияни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0