Тошкентда ЎРВИга қараш кураш чоралари белгилаб олинди — ССВ

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишНа осмотре у врача. Иллюстративное фото
На осмотре у врача. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Oбуна бўлиш
ЎРВИга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қўшимча тез ёрдам автомобиллари ва шифокорлар бригадалари фаолияти йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Касаллик айниқса Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида кенг тарқалмоқда. Натижада пойтахт болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортиши кузатилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ушбу мавзуга бағишланган йиғилиш ўтказди. Ундан Тошкент шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик қўмита вакиллари ва Тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда шифохоналарга тушаётган юкламаларни тезда камайтириш, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
Хусусан, қуйидаги ишлаб белгилаб олинди:
Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага ошириш белгиланди.
“103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина ҳамда 29 та тўлиқ жиҳозланган “Isuzu” русумдаги автомашиналари тиббий бригадалар билан доимий фойдаланиш учун ажратилди.
12 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва 72 та оилавий поликлиникада эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача бўлган муддатда чақирув бўйича тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди. Улар уйда ва амбулатор шароитда даволанаётган беморларга онлайн ёки жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатади.
Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар давога муҳтож эмас. Бундай беморларни амбулатор шароитда даволаш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0