Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази: ЕОИИ таълим соҳасида қандай ҳамкорлик қилмоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровSputnik Ўзбекистон матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ягона меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлаш соҳасида нималар юз бермоқда? Бу ва бошқа масалалар Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказиладиган видеокўприкда муҳокама этилади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Эртага, 29 ноябрь куни, Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “ЕОИИ давлатларининг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги” мавзусида Москва – Минск – Остона – Бишкек – Ереван – Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий интеграциясининг 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишлари рўйхатига киритилган.
Минтақани ривожлантириш механизмларидан бири Евроосиё иқтисодий комиссияси шафелигида Евроосиё тармоқ университетини ташкил этиш бўлиб, у ЕОИИ ягона меҳнат бозори учун талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаши керак.
ЕОИИ мамлакатлари таълим соҳасида қандай ҳамкорлик қилади? Евроосиё тармоқ университети қандай вазифаларни ҳал қилади? Унинг фаолияти қанчалик кўп тармоқли? Ҳозиргача қандай натижаларга эришилди? ЕОИИ ягона меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлаш соҳасида нималар юз бермоқда? МДҲ, ШҲТ ва БРИКСдаги тармоқ университетлари қандай ишлайди?
Видеокўприк спикерлари:
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси маслаҳатчиси Владимир Ковалёв;
Россия халқлар дўстлиги университети иқтисодиёт факултети декани Инна Андронова;
Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факултети декани Павел Селезнёв;
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва давлат халқаро муносабатлар институти Евроосиё таълим институти директори Тамара Шашихина;
Беларусь давлат иқтисодиёт университети халқаро иқтисодий муносабатлар факултети декани Оксана Шкутко.
Жонли эфир Sputnik Ўзбекистон сайтида соат 15.00 да бошланади.
Янгиликлар лентаси
0