Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи касблар рўйхати янгиланди

© Sputnik / Алексей МайшевРоссийские паспорта, архивное фото
Российские паспорта, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги мутахассислар етишмайдиган касблар рўйхатини кенгайтирди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия фуқаролигини олишни осонлаштирадиган касбларнинг янгиланган рўйхати 15 декабрдан кучга киради. Бу ҳақда РИА Новости Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) иқтисод факултети доценти Андрей Гиринскийга таянган ҳолда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги рўйхатни кадрлар етишмайдиган касблар билан кенгайтирган. Рўйхатга ўқитувчилар, шифокорлар, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ходимлари ҳам киритилган.
Ундан ташқари, муҳандислар, геология-қидирув, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги мутахассислар, шунингдек, IT-касблари киритилган. Шу билан бирга, ишчилар сони кескин тақчил бўлмаган айрим касблар рўйхатдан чиқарилди. Улар орасида юқори малака талаб қилмайдиган бир қатор қурилиш касблари бор.
"Иқтисодий нуқтаи назардан, чет элликлар учун Россия фуқаролигини олиш осонроқ бўлган касблар рўйхатини ўзгартириш миграция оқимларини тартибга солиш ва оптималлаштириш масаласидир", — деди Гиринский.
Московский международный форум инновационного развития 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2023
Мигрантлар москваликларга қараганда софдилроқ экани маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0