Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Красний Лиман яқинидаги Украинанинг тўртта қўмондонлик пунктига зарба берди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРоссия Қуролли Кучлари ҳужум самолётларининг Харков йўналиши бўйича иши
Россия Қуролли Кучлари ҳужум самолётларининг Харков йўналиши бўйича иши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2023
Oбуна бўлиш
Қўшинлар Краснолиманск йўналиши бўйича тўртта Украина Қуролли кучлари қўмондонлигига зарба беришди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия Аэрокосмик кучлари ва артиллерияси Красний Лиман йўналишида Украина Қуролли кучларининг тўртта қўмондонлиги ва 14 та таянч пунктига зарба берди. Бу ҳақида “Марказий” қўшинлар гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Савчук РИА Новостига маълум қилди.

“Марказий қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Красний Лиман йўналишида махсус ҳарбий операция топшириқларини бажаришда давом этмоқда... Авиация зарбалари ва артиллерия ўқлари тўртта қўмондонлик ва кузатув пункти, 14 та кучли нуқта, техникалар жамланган 11 та ҳудуд ва Украина қўшинларининг 50 га яқин артиллерия экипажига зарба берди”, — деди Савчук.

Мудофаа вазирлиги аввалроқ бир кун ичида бу йўналишда Россия ҳарбийлари Киевнинг иккита ҳужумини қайтарганини хабар қилган эди. Натижада душман саксонга яқин аскарини йўқотган. Шунингдек, Украина қуролли кучларининг иккита машинасини йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0