Путин ва Раисий учрашуви қандай ўтди

© Пресс-служба КремляВстреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия ва Эрон етакчилари учрашувида асосий мавзу Исроил-Фаластин можароси бўлди. Раисий Ғазода қон тўкилишини имкон қадар тезроқ тўхтатиш лозимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 7 декабрь куни Россияга амалий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий билан Кремлда музокаралар ўтказди.
© Пресс-служба КремляВстреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Музокаралар давлат раҳбарларининг етакчиларнинг яккама-якка суҳбати билан бошланди. Кейин халқаро маслаҳатлашувлар ишчи тушлик форматида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Путин Раисий ва Эрон делегациясини Москвада кўришдан хурсанд эканини билдирди:
“Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши ривожланмоқда. Илтимос, менинг энг эзгу тилакларимни маънавий етакчи жаноб Хоманаийга етказинг. Унинг қўллаб-қувватлаши туфайли биз ўтган йил давомида яхши ўсиш суръатга эришдик. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 20 фоизга ўсиб беш миллиарддан ошиб кетди.
Биз йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. Узоқ муҳокамалардан сўнг “Шимол-Жануб” темир йўли қурилишини амалий босқичга етди.
Ундан ташқари биз энергетика ва таълим соҳасида, анъанавий тарзда, ҳамкорлик қилмоқдамиз: бизда кўп сонли эронлик талабалар таҳсил олмоқда. Умуман олганда, деярли барча соҳаларда ишлар анча фаол давом этмоқда.
Ва, албатта, минтақадаги вазият, хусусан, Фаластиндаги вазият юзасидан фикр алмашиш биз учун жуда муҳим.
Жаноб Президент, Сизни Москвада меҳмон қилиш имконига эга бўлганимиздан жуда мамнунмиз. Хуш келибсиз!
© Пресс-служба КремляВстреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Иброҳим Раисий: Меҳрибон ва раҳмли Худо номи билан! Катта раҳмат!
Бугун биз сиз Россия президенти, муҳтарам жаноб Путин, билан учрашув ўтказаётганимиздан ҳам жуда хурсандман.
Сўнгги бир неча йил ичида биз тараққиёт ва ривожланишга эришдик. Ўйлайманки, бугунги музокаралар ҳам мамлакатларимизда мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш учун янги қулай шарт-шароитларни яратишга ёрдам беради.
Ўйлайманки, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълимни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган ҳамкорлик, университетимиз олимлари ўртасидаги алоқалар – бу йўналишларнинг барчасида, албатта, бундан ҳам яхши қадамлар ташлаш мумкин, бу давлатимиз манфаатларидан келиб чиқади, деб ҳисоблаймиз.
Бугунги кунда инсониятнинг азобланишига сабаб бўлаётган нарса бир томонлама чоралар ва глобал адолатсиз тизимнинг қабул қилинишидир. Бунинг яққол ифодасини бугун Ғазода содир бўлаётган воқеалар мисолида кўришимиз мумкин. Фаластин ва Ғазода содир бўлаётган воқеалар, албатта, геноцид ва инсониятга қарши жиноятдир.
Дарҳақиқат, 6 мингдан ортиқ боланинг сионистик режим қўлидан ҳалок бўлгани ниҳоятда ачинарли эканини таъкидлаш лозим. Ва бундан ҳам ачинарлиси шундаки, бу жиноятларнинг барчасини Америка Қўшма Штатлари, шунингдек, Ғарб давлатлари қўллаб-қувватламоқда. Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилотлар ўз самарасини йўқотгани янада ачинарли. Бу эса бутун дунё ҳамжамиятининг олдида содир бўлмоқда.

Ҳурматли жаноб Путин, мен сиз билан муҳокама қилмоқчи бўлган масалалардан бири бу Фаластин масаласи, шунингдек, мазлум, аммо кучли Фаластин халқининг муаммолари. Статистикага кўра, ҳар ўн дақиқада битта бола вафот этади. Бомба портлашлари имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак. Бугунги кунда бу масала нафақат бизнинг минтақамиз, балки бутун инсониятнинг муаммоси, шунинг учун бу масалага жуда тез ечим топиш керак.

Ушбу ташриф давомида, Худо хоҳласа, сиз билан икки томонлама, минтақавий, шунингдек, халқаро кун тартибини муҳокама қиламиз.
Биз (Саудия Арабистонига ташрифингиздан сўнг) сизнинг самолётингиз Теҳрон аэропортига қўнишга ва сизни ҳам кутиб олишга тайёр эдик.
Сиз, Жаноби Олийларига ва Россия Федерацияси ҳукуматига меҳмондўстлигингиз ва самимийлигингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Владимир Путин: Ҳурматли жаноб Президент! Мен сизнинг таклифингиздан албатта фойдаланаман. Айтишим керакки, биз деярли Янги йилгача ишлашни тўхтатмаймиз. Декабрь ойининг сўнгги кунларида биз Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо зонасини яратиш тўғрисидаги битимни имзолашимиз режалаштирилган. Бу ҳамкорлигимизни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
© Пресс-служба КремляВстреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Встреча Путина и Раиси в Москве 7 декабря 2023 года
Янгиликлар лентаси
0