Лавров “Россия сегодня”ни юбилей билан табриклади

© Международная медиагруппа "Россия сегодня"Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Вазир, айниқса, хорижда Россия оммавий ахборот воситаларига мисли кўрилмаган босим даврида “Россия сегодня” жамоаси “тўғри журналистиканинг юқори профессионал стандартларига жавоб беришда давом этаётганини” алоҳида таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия сегодня” жамоаси ва унинг бош директори Дмитрий Киселёвни медиа-гуруҳнинг 10 йиллиги билан табриклади.
“Медиа-гуруҳ ҳақли равишда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орасида етакчи ўринни эгаллайди. У 30 тилда кенг турдаги янгиликларни чиқариб ва 100 дан ортиқ хорижий ҳамкорлар билан фаол ҳамкорлик қилиб, мамлакатимизни халқаро майдонда муносиб тарзда намоён этмоқда”, — дейилади Лавровнинг табрик мактубида.
Вазир, айниқса, хорижда Россия оммавий ахборот воситаларига мисли кўрилмаган босим даврида “Россия сегодня” жамоаси “тўғри журналистиканинг юқори профессионал стандартларига жавоб беришда давом этаётганини” алоҳида таъкидлади.
“Смоленская майдонида бизнинг яхши ўртоқлик муносабатларимизни қадрлашади. Биз Россиянинг ташқи сиёсат курсини самарали ахборот билан таъминлаш учун уларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонамиз. Сизга ва "Россия Сегодня"нинг барча ходимларига соғлик, янги ижодий муваффақиятлар ва энг яхши тилакларимни тилайман”, - деди Лавров.
“Россия сегодня” халқаро медиа-гуруҳи рус тилидаги ахборот ресурсларини бирлаштиради: РИА Новости, ПРАЙМ, ИноСМИ, Baltnews, Украина.ру, Социальный навигатор, КОТ ва Arctic.ru. Хорижда уни Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси тақдим этади.
Медиа-гуруҳнинг асосий маҳсулотларидан бири бу рус, инглиз, хитой, испан, араб ва форс тилларида ахборот лентаси ҳисобланади. “Россия сегодня” халқаро аудитория, бизнес ҳамжамият, давлат идоралари ва кенг доирадаги фойдаланувчиларга мўлжалланган йирик рус ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси.
Янгиликлар лентаси
0