Володин “Россия сегодня”ни юбилейи билан табриклади

© Международная медиагруппа "Россия сегодня" Дмитрий Киселёв и Вячеслав Володин
Дмитрий Киселёв и Вячеслав Володин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Володин медиа-гуруҳ жамоасига муваффақиятлар тилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин “Россия сегодня” жамоаси ва унинг бош директори Дмитрий Киселёвни медиа-гуруҳнинг 10 йиллиги муносабати билан табриклади.
“Россия сегодня” мамлакатимизда ва ундан ташқарида содир бўлаётган воқеаларни холисона ёритади. Янги форматлар ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот журналистикасининг энг яхши стандартларига асосланиб, оммавий ахборот воситаларининг ривожланишига ҳисса қўшмоқда”, — дейилади Давлат думаси спикерининг табрик телеграммасида.
Володин медиа-гуруҳ жамоасига муваффақиятлар тилаб, улар “юқори профессионаллиги, ишга ижодий ва масъулиятли ёндашуви билан ажралиб туришини” таъкидлади.
“Россия сегодня” халқаро медиа-гуруҳи рус тилидаги ахборот ресурсларини бирлаштиради: РИА Новости, ПРАЙМ, ИноСМИ, Baltnews, Украина.ру, Социальный навигатор, КОТ ва Arctic.ru. Хорижда уни Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси тақдим этади.
Медиа-гуруҳнинг асосий маҳсулотларидан бири бу рус, инглиз, хитой, испан, араб ва форс тилларида ахборот лентаси ҳисобланади. “Россия сегодня” халқаро аудитория, бизнес ҳамжамият, давлат идоралари ва кенг доирадаги фойдаланувчиларга мўлжалланган йирик рус ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси.
Янгиликлар лентаси
0