МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари мажлисидан асосий фикрлар

© Sputnik / Виктор ТолочкоНа совещании глав органов безопасности и разведывательных служб стран СНГ в Минске
На совещании глав органов безопасности и разведывательных служб стран СНГ в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ хавфсизлик хизматлари ўзаро амалий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Бугун Минскда XIX МДҲ Разведка ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирок этишди.

Мажлисда айтиб ўтилган энг муҳим баёнотлар:

Бугун содир бўлаётган дунё тартибининг ўзгариши жараёнида Ғарб МДҲнинг ички жараёнларига таъсир ўтказишга уринмоқда.
Бир томондан Ғарб МДҲ давлатлари орасида ўзаро низолар келтириб чиқаришга уринаётган бўлса, иккинчи томондан улар Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сурия ва Фаластиндан экстремизм ва террорчилик тажрибасини МДҲ ҳудудларига кўчиришга уринмоқда.
Шунингдек, улар аввалги нотинчлик ўчоқлари – Днестр бўйи ҳудуди, Абхазия ва Жанубий Осетиядаги можароларни қайта қўзғашга уринмоқда.
Бир вақтнинг ўзида ҳозирги кунда Европада яшаётган мухолифатчиларни жамлаш, уларни бирлаштириш ва мамлакатга ичидан зарба беришга уринишлар ҳам бўлмоқда.
Россияда бўлажак сайлов олди ва сайлов вақтида, мамлакат ичида диверсион фаоляит олиб бориш ва сайлов вақтида нотинчликлар уюштириш мақсадида Ғарб МДҲ фуқаролари орасидан ёлланмалар изламоқда.
Қарши ҳужуми тўлиқ барбод бўлди, лекин Украина музокаралар столига ўтиришни истамаяпти, чунки у ерда Зеленский режимига қарши бош кўтара оладиган сиёсатчи йўқ. Халқ кучли босим ва қўрқув остида.
Исроил-Фаластин можароси фақат суверен Фаластин давлати ташкил этиш билан ҳал бўлиши мумкин.
Мавжуд вазиятни таҳлил қилиш асосида, Ҳамдўстлик хавфсизлик хизматлари раҳбарлари миллий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олишди.
Шунингдек ҳамкорлик шакллари, усулларини такомиллаштириш ва чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан фойдаланишга қарор қилишди. Буларнинг барчаси йиғилиш якунида қабул қилинган Меморандумда акс этган.
Янгиликлар лентаси
0