Ўзбекистон Янги йил байрамида сайёҳат қилиш учун машҳур давлатлардан бирига айланди

© Sputnik / Актан ТемиркановПлощадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари.
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2023
Oбуна бўлиш
Россияда машҳурлиги кутилмаганда ошган мамлакатлар номи маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон Янги йил байрамида сайёҳат қилиш учун машҳур давлатлардан бирига айланди. Бу ҳақда РИА Новости Россия саёҳат саноати иттифоқига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бу йил Янги йил саёҳатлари сотуви аввалгига қараганда фаолроқ. Сайёҳлар анъанавий равишда саёҳат нархи ва тўғридан-тўғри рейслар мавжудлигига эътибор беришади.
BSI Group компанияси вакилининг сўзларига кўра, Янги йил байрамлари учун талаб юқори бўлган давлатлар аллақачон аниқланган.
“Биз Россия бўйлаб ва 11 та хорижий мамлакатларга сафарларни таклиф этамиз. Ўзбекистон ва Арманистон биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг асосий афзалликлари - тўғридан-тўғри рейслар, ўртача харажатлар ва арзон ички нархлар. Бундан ташқари, албатта, меҳмондўстлик ва гастрономия. Шу билан бирга, янги йилдаги турлар нархларининг ошиши минимал, бошқа саналарга нисбатан 10 фоиздан ошмайди”, — дея тушунтирди мутахассис.
Иккинчи ўринда Европа давлатлари ва Япония.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бу йилги қишда бориш мумкин бўлган энг машҳур давлатлар қаторидан жой олганди. Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 7 миллионга етиши кутилмоқда. 2024 йилда эса 10 миллион сайёҳни қабул қилиш режа қилинган. Ўтган йили Ўзбекистонга 556 минг россиялик сайёҳ келган бўлса, бу йил 800 минг нафари кутилмоқда.
ШҲТ давлатлари фуқаролари Ўзбекистонга қандай мақсадларда келган ? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2023
ШҲТ давлатлари фуқаролари Ўзбекистонга қандай мақсадларда келган?
Янгиликлар лентаси
0