“Паррандасаноат” уюшмаси ва Россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил

© Министерство сельского хозяйстваУзбекистан подписал меморандум с российской компанией
Узбекистан подписал меморандум с российской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2023
Oбуна бўлиш
“Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Паррандасаноат” уюшмаси ва Россиянинг “Течно” компанияси ўртасида икки томонлама меморандум имзоланди. Келишувга кўра, эндиликда Ўзбекистондаги парранда фабрикаларида ўрнатилган эски асбоб-ускуналар энг замонавийларига алмаштирилади, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
“Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган VI форумда асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тажрибасини ошириш, соҳага хорижий инновацияларни жалб қилиш, дунё миқёсида паррандачилик йўналишидаги янгиликлар хусусида бўлди.
© Министерство сельского хозяйстваУзбекистан подписал меморандум с российской компанией
Узбекистан подписал меморандум с российской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2023
Форумда йигирмага яқин мамлакатдан 100 дан ортиқ йирик паррандачилик корхонаси вакиллари, илғор хорижий компаниялар, 400 дан ортиқ маҳаллий тадбиркор ўртасида музокаралар натижасида келишувларга эришилди.
Тўрт босқичда ташкил этилган форумда Франция, Венгрия, Финландия, Россия, Буюк Британия, Голландия, Индонезия, Германия ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган 30 нафар эксперт маъруза қилди.
© Министерство сельского хозяйстваУзбекистан подписал меморандум с российской компанией
Узбекистан подписал меморандум с российской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2023
Форум доирасида хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида учрашувлар, хизмат сафарлари ҳамда турли тадбирлар ташкил этилди. Уларга аввалги анжуман доирасида тайёрланиб, 2023 йилдаги ахборотлар билан бойитилган “Ўзбекистон паррандачилари маълумотномаси” тақдим этилди.
Янги келишувлар платформаси вазифасини бажарган анжуманда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказувчи ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0