Россиянинг учта ҳудудида Украинанинг 33 та дрони уриб туширилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов РСЗО "Торнадо-Г" 1-й гвардейской танковой армии ЗВО в ЛНР
Боевая работа расчетов РСЗО Торнадо-Г 1-й гвардейской танковой армии ЗВО в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаво мудофааси Липецк, Ростов ва Волгоград вилоятлари устида 33 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Липец, Ростов ва Волгоград вилоятлари узра 33 та Украина учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди ва тутиб олди. Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, зарба беришга уриниш теракт сифатида баҳоланган.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг навбатчилик воситалари Липецк, Ростов ва Волгоград вилоятлари ҳудудларида Украинанинг 33 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди ва тутиб олди”, — дейилади хабарда.
Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг аниқлик киритишича, ҳудудга учувчисиз учоқнинг йирик ҳужуми натижасида қурбонлар йўқ.
Украина қуролли кучлари мунтазам равишда Россия билан чегарадош ҳудудларни ўққа тутмоқда, учувчисиз ҳаво ҳужумлари ва саботаж ишларини амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0