Ўзбекистон ва Россия ортопедлари тажриба алмашишга келишиб олишди

© Пресс-служба Министерства здравоохраненияОртопеды из России и Узбекистана договорились о сотрудничестве
Ортопеды из России и Узбекистана договорились о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Oбуна бўлиш
Москвада “Приоров ўқишлари” Бутунроссия Х илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ортопедлари робототехникадан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олишди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Москвада “Приоров ўқишлари” Бутунроссия Х илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Унда 10 тадан зиёд давлатдан делегатлар, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ соҳа мутахассислари ҳам ўнга яқин маърузалари билан иштирок этди.

“Н.Приоров номидаги травматология ва ортопедия миллий тиббий тадқиқот маркази билан йирик бўғимларни эндопротезлашда робот технологияси, умуртқа поғонаси касалликларида перкутан эндоскопик амалиётлари бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди”, — дейилган хабарда.

Ўзбекистонлик вакиллар қуйидаги мавзуларда чиқиш қилишди:
“COVID-19 асорати бўлган сон суяги бошчасининг асептик некрози диагностикаси ва даволаш усуллари;
“Чаноқ-сон бўғими оғир дисплазиясида эндопротезлаш”;
“Қарияларда сон суягининг проксимал синиқларида чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш тажрибаси”;
"Тизза бўғимининг оғир ҳолатларида эндопротезлаш”.
“Ҳамдўстлик давлатлари травматология ва ортопедия марказлари директорлари иштирокидаги давра суҳбатида юртимизда бу соҳада йўлга қўйилган инновацион диагностика ҳамда муолажа усулларига юқори баҳо берилди”, — дейилади хабарда.
Тожикистон вакиллари ўз мамлакатида ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ташкил этилган “Понсети мактаби” ўқув курси самарадорлигини алоҳида эътироф этишди. Болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазиясида ультратовуш диагностикаси маҳорат дарсларини ўтказиш таклифи билдирилди.
Қайд этилишича, Россия мутахассислари халқаро ҳамкорлик борасида Ўзбекистон тажрибаси оммалаштиришга лойиқ деган фикр билдиришган.
Янгиликлар лентаси
0