Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Акация” Красний Лиман йўналишидаги Украина позицияларини йўқ қилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота ремонтно-восстановительного полка ВС РФ в зоне спецоперации
Работа ремонтно-восстановительного полка ВС РФ в зоне спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари қўшинлари “Марказ” гуруҳининг “Акация” ўзиюрар артиллерия тизими (ЎАТ) экипажлари Красний Лиман йўналишидаги Украина Қуролли кучлари шахсий таркиби билан таянч пунктини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Марказ” гуруҳининг 152 мм 2С3 “Акация” ЎАТ экипажи артиллериячилари махсус ҳарбий операция ҳудудида Красний Лиман йўналишида УҚК аскарлари билан таянч пунктни йўқ қилишди” — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳарбий хизматчилар ҳар куни ўтли зарбалар амалга оширилиши бўйича топшириқларни бажаришмоқда ва 24 соат юқори таййёргарлик режимини сақлашмоқда. Разведка бўлинмаларидан координаталарни олгандан сўнг, артиллерия экипажлари белгиланган нишонларга бир қатор зарбалар берган.
Разведкачилар дронлар ёрдамида нишонларнинг аниқланган тўғри координаталарини тўғридан-тўғри қўмондонлик пунктига жонли эфирда узатадилар, шундан сўнг артиллерия экипажлари янгиланган маълумотлар асосида ҳаракатни давом эттирадилар.
“Машинани қаерга, нишонни қаерга жойлаштириш, қуролни қандай йўналтириш ҳақида ўйлаяпмиз. Тўхтовсиз ўз устимизда ишламоқдамиз ва мукаммалликка интилмоқдамиз”, – деди “Байгаз” чақирувли ўқчи.
Аввалроқ Мудофаа вазирлиги армия авиацияси зарба гуруҳи Красний Лиман йўналишида УҚКнинг аскарлари ва зирҳли техникаси жамланмасини йўқ қилгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0