Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шерали Жўраев, Мурод Ражабов: 2023 йилда Ўзбекистон кимларни йўқотди?

© Sputnik / Авенир ДебердеевОсенние листья в луже после дождя
Осенние листья в луже после дождя  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Oбуна бўлиш
Яна бир йил якунига саноқли кунлар қолди. Бу йилда ҳам Ўзбекистонда кўплаб таниқли адабиёт ва санъат вакиллари, давлат арбоблари ҳаётни тарк этди. Йил йўқотишлари билан Sputnik мақоласида танишинг.
Муқаддас Ризаева — 1 январь
Ўзбекистон давлат консерваторияси Aкадемик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Муқаддас Нишоновна Ризаева 97 ёшида вафот этди. Ўзбек опера мактабининг ёрқин вакиласи Муқаддас Ризаева юзлаб шогирдлар етиштирган жонкуяр устоз, ўзбек санъати ва маданияти ривожига беминнат хизмат қилган тажрибали мутахассис эди.
© Маданият вазирлигиМуқаддас Ризаева
Муқаддас Ризаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Муқаддас Ризаева
Рафиқ Нишонов — 12 январь
Ўзбекистон ССР Олий кенгаши президиуми раиси, Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси биринчи котиби 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Нишонов СССР ва Россиянинг бир неча орден ва медаллари лауреати. Хусусан, давлат арбоби 90 йиллик юбилей арафасида Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан "Шон-шараф" ордени, 2021 йил январь ойида эса Александр Невский ордени билан тақдирланган. Совет даврида унга “Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони берилган.
© Sputnik / Сергей ГунеевРафик Нишанов
Рафик Нишанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Рафик Нишанов
Ҳаким Зарипов — 18 январь
Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган. Ярим асрдан зиёд вақт давомида жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келган Зариповлар сулоласи вакили Ҳаким Зарипов ёшларга цирк санъати сирларини ўргатишга ҳам катта эътибор қаратган.
© Пресс-служба РосгорциркаНародный артист СССР Хаким Зарипов скончался на 99 году жизни
Народный артист СССР Хаким Зарипов скончался на 99 году жизни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Народный артист СССР Хаким Зарипов скончался на 99 году жизни
Мурод Ражабов — 8 апрель
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди. Истеъдодли актёр "Ажойиб хаёлпараст", "Тўйлар муборак", "Оловли йўллар", "Тангалик болалар", "Темир хотин", "Темир эркак", "Кичкина табиб", "Шайтанат", "Девона", "Сарвиноз", "Улфатлар", “Кечир”, “Мактуб”, "Ниқоб", “Супер келинчак”, “Келгинди куёв”, “Севгинатор”, “Келгинди қайнона” фильмларида ўзига хос ёрқин роллари билан мухлислар хотирасида қолган. Режиссёр сифатида “Пари момо”, “Улфатлар”, “Анора”, “Улфатлар 2”, “Бир келиб кетинг қишлоғимизга”, “Улфатлар 3 ёхуд улфатлар Таиландда” фильмларини суратга олган.
© Кинематография агентлигиМурод Ражабов
Мурод Ражабов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Мурод Ражабов
Гули Хамраева — 16 апрель
Ўзбекистон халқ артисти, балерина Гули Хамраева 76 ёшда вафот этди. Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси бўлган. Унинг “Бахчирайский фонтан”, “Дон Кихот”, “Эсмералда”, “Дилором”, “Амулет любви”, “Спартак” ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
© Министерство культуры и туризмаСкончалась Народная артистка Узбекистана Гули Хамраева
Скончалась Народная артистка Узбекистана Гули Хамраева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Скончалась Народная артистка Узбекистана Гули Хамраева
Ойдин Ҳожиева — 13 май
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди. Ойдин Ҳожиеванинг биринчи шеърий тўплами 1970 йилда “Шабнам” номи билан чоп этилган. 1972 йилдаунинг “Мен севган қўшиқ”, “Зар кокил қиз ва қуёш”, 1975 йилда “Манзиллар”, 1977 йилда “Наво”, 1978 йилда “Тароват”, 1979 йилда “Бувисининг ўз қизи”, 1980 йилда “Достонлар”, “Тамал тоши”, 1989 йилда “Сайланма”, 1991 йилда “Нажот”, “Олисдан келган овоз” каби кўплаб шеърий китоблари дунё юзини кўрган.
© Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматиЎзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди
Қизлархон Дўстмуҳаммедова — 25 май
Таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. У “Гўзал”, “Тонг маликаси”, “Гўзал тонг”, “Интизор”, “Бухоро юлдузи”, “Севги таронаси”, “Нозли” каби замонавий, шунингдек, “Муножот”, “Танавор”, “Мўғулчаи сегоҳ”, “Қоракўзим”, “Гулузорим”, “Савти мискин” каби мумтоз рақслари билан машҳур.
© Министерство культуры и туризма УзбекистанаКизлархон Дустмухаммедова
Кизлархон Дустмухаммедова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Кизлархон Дустмухаммедова
Нуриддин Ҳамроқулов — 1 август
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Хонанданинг “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, "Раъно", “Сой кўрдим”, "Ширинлигинг", “Кулди баҳорим”, "Турналар", “Ажаб сирлар” каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. Хонанда 2020 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.
© МинКультуры УзбекистанаНародный артист Узбекистана Нуриддин Хамракулов
Народный артист Узбекистана Нуриддин Хамракулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Народный артист Узбекистана Нуриддин Хамракулов
Баҳрулло Раҳимов — 2 август
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Баҳрулло Раҳимов 64 ёшида вафот этди. Кўп қиррали актёр узоқ йиллар давомида 50 дан ортиқ турли характердаги тарихий, замонавий асарларда бош ролларни ўйнаб келган. Театрдаги 43 йиллик меҳнат фаолияти давомида Зиндонбон ва Дарвеш ("Улуғбек"), Амир Насруллоҳ ("Нодирабегим"), Амир Темур ("Самарқанднома"), Беҳбудий ("Беҳбудий"), Сулайхий (“Имом Бухорий”), Александр Македонский (“Қуёш фарзанди Спитамен”), Аваз (“Бир ўлиб кўрайчи”), Эдип ("Эдип"), Шайхулислом ва Темурнинг арвоҳи (“Мирзо Улуғбек”), Одам ато (“Қобил ила Ҳобил”), Бобо ("Кўчки"), Граф Глостер (“Қирол Лир”) каби ролларни маҳорат билан ижро этган.
© Минкультуры УзбекистанаБахрулла Рахимов
Бахрулла Рахимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Бахрулла Рахимов
Шерали Жўраев — 4 сентябрь
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти”, 1991 йилда А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, 2018 йилда “Тожикистон халқ артисти” унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 2022 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган. Шерали Жўраев бутун Марказий Осиё халқлари орасида таниқли ҳофиз бўлиб, ўзининг юзлаб машҳур қўшиқлари билан ўзбек халқининг ёдида қолган.
© Министерство культурыШерали Жураев
Шерали Жураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Шерали Жураев
Ўткир Сиддиқов — 20 ноябрь
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган. 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
© Пресс-служба Министерства культуры УзбекистанаУткир Сиддиков
Уткир Сиддиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Уткир Сиддиков
Янгиликлар лентаси
0