Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди

© Depositphotos.com / PuhhhaДевушка получает посылку
Девушка получает посылку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2024
Oбуна бўлиш
Миллий операторга Ўзбекистон бутун ҳудудида универсал почта хизматларини мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистоннинг "Почта алоқаси тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва бу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини (почта, курерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш) кўрсатиш бўйича фаолиятни Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон қонунчилиги ва бу қоидалар асосида амалга оширади.
Почта алоқаси миллий оператори мамлакат ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистоннинг мажбуриятларини бажариш бўйича тайинланган почта оператори мақомига эга.
Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат миллий оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.
Миллий оператор оддий хатларни, почта варақчаларини ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини, давлат органлари ва ташкилотларининг электрон почта жўнатмаларининг Ягона миллий тизими орқали жўнатилган ёзма хат-хабарларини, билдиришномаларини, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик аҳамиятга эга ҳужжатларини етказиб бериш (топшириш) бўйича почта хизматларини кўрсатишда мутлақ ҳуқуқига эга.
Миллий операторга Ўзбекистон бутун ҳудудида универсал почта хизматларини мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ҳуқуқлари:
- ўзларига тегишли автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, махсус фарқлаш белгиларига эга бўлган транспорт воситаларидан шартнома асосида фойдаланади;
- белгиланган тартибда тасдиқланган почта нормативларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари рўйхатини мустақил равишда белгилайди;
- қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширади.
Почта жўнатмаларини тезлаштирилган почта режимида қабул қилиш жойида, кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай жойда халқаро тезкор почта жўнатмалари қабул қилинадиган мамлакатлар рўйхати бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0