Россия Украинанинг Жанубий Донецк йўналишида ротация қилишга уринишларини тўхтатди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота гаубиц "Мста-Б" в южном секторе СВО
Работа гаубиц Мста-Б в южном секторе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2024
Oбуна бўлиш
Кун давомида қўшинлар Украина Қуролли Кучларини Жанубий Донецк йўналиши бўйича ротация қилишга тўққизта уринишнинг олди олинди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Россия артиллериячилари бир кунда Украина қўшинларининг Жанубий Донецк йўналишида ротация амалга оширишга бўлган тўққизта уринишининг олдини олди. Бу ҳақда “Восток” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Гордеев РИА Новостига маълум қилди.
“Кун давомида душманнинг Новомихайловка, Старомайорский ва Приютний ҳудудларида жангариларнинг ротацияларини амалга оширишга бўлган тўққизта уриниши артиллерия ўқлари билан бартараф этилди”, — деди Гордеев.
Унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари уч бирлик машина ва дала ўқ-дорилар омборини йўқотган.
Унинг сўзларига кўра, бомбардировка авиацияси, реактив ва ўқ отадиган артиллерия 79-десант-штурм, 72-механизация ва 58-мотопехот Украина бригадаларининг Новомихайловка, Константиновка, Угледар, Урожайное ва Олтин Нива туманларидаги вақтинчалик дислокация пунктлари, таянч пунктлари ва жонли кучлари тўпланган жойларга зарба берди.
Шу билан бирга, Россия ҳарбийлари душманнинг учта вақтинчалик жойлаштириш пунктини йўқ қилди, дея хулоса қилди матбуот маркази раҳбари.
Мудофаа вазирлигининг 3 январь ҳолатига кўра, Украина Қуролли Кучларининг Жанубий Донецк йўналишида кунига йўқотишлари тахминан 115 нафар ҳарбий хизматчини ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0