Хитойда Ўзбекистон, БАА, ва Қозоғистоннинг музей экспонатлари намойиш этилди

© Фонд развития культуры и искусства Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2024
Oбуна бўлиш
Маданий мерос ва археология соҳасидаги “Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазма ўз ишини якунлади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Пекинда Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган 80 дан ортиқ музей экспонатлари намойиш этилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
“Маданий мерос ва археология соҳасидаги “Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазма ўз ишини якунлади. Кўргазма Пекиндаги “Гугун” император саройи музейида “Бир макон, бир йўл” анжумани доирасида бўлиб ўтди.
© Фонд развития культуры и искусства Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
5 января 2024 года завершила свою работу археологическая выставка Сотрудничество в рамках Пояса и пути в области культурного наследия и археологии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2024
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
"Кўргазма халқаро жамоатчилик томонидан кенг эътирофга сазовор бўлди. 3 ойгина ичида кўргазмага қарийб 150 000 киши ташриф буюрди", — дейилади хабарда.
Ташриф буюрувчилар Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган 80 дан ортиқ музей экспонатларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.
Кўргазма бир неча бўлимларга бўлинган бўлиб, уларда Буюк Ипак йўли бўйлаб истиқомат қилган халқлар маданияти ва санъати ривожининг турли даврлари акс эттирилган.
© Фонд развития культуры и искусства Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
5 января 2024 года завершила свою работу археологическая выставка Сотрудничество в рамках Пояса и пути в области культурного наследия и археологии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2024
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Фанлар академияси Санъатшунослик институтида сақланаётган 18 та экспонат тақдим этилди.
© Фонд развития культуры и искусства Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
5 января 2024 года завершила свою работу археологическая выставка Сотрудничество в рамках Пояса и пути в области культурного наследия и археологии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2024
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
Шу каби имконият ва ташаббуслар боис Ўзбекистоннинг бой маданий мероси халқаро жамоатчиликка намойиш этилди.
Янгиликлар лентаси
0