Су-34 Украинанинг Краснолиманск йўналишидаги мустаҳкамланган ҳудудига зарба берди

© Sputnik / Vladimir Astapkovich / Медиабанкка ўтишРоссиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари
Россиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2024
Oбуна бўлиш
Су-34 Украина Қуролли Кучларининг Краснолиманск йўналишидаги мустаҳкамланган ҳудудига ФАБ-500 ҳаво бомбалари билан зарба берди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россиянинг Су-34 бомбардимончилари ФАБ-500 ҳаво бомбалари билан Краснолиманск йўналишида Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган ҳудудига зарба берди.Бу ҳақда душанба куни Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Аэрокосмик кучларнинг Су-34 кўп функцияли товушдан тез қирувчи-бомбардимончи самолётлари экипажлари Краснолиманск йўналишида душманнинг мустаҳкамланган ҳудуди ва ишчи кучига зарба берди”, — дейилади хабарда.
Учувчилар универсал режалаштириш ва тузатиш модулига эга ФАБ-500 бошқарилмайдиган ҳаво бомбаларидан фойдаланганлар, бу уларга жанговар алоқа чизиғидан хавфсиз масофадан аниқ зарбалар бериш имконини беради.
Разведка маълумотларидан нишонлар йўқ қилинганлиги ҳақидаги тасдиқни олгач, экипажлар жўнаш аэродромига эсон-омон қайтишди.
Су-34 кўп функцияли товушдан тез қирувчи-бомбардимончилари ҳар куни душманнинг тўпланган ишчи кучи, истеҳкомлари ва ҳарбий объектларини йўқ қилиш бўйича миссияларни бажаради.
Янгиликлар лентаси
0