“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТаблетки в колбах
Таблетки в колбах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2024
Oбуна бўлиш
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш режаси тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, 2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”, фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари, шунингдек, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
“Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Қарорга кўра, шунингдек:
ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
Шунингдек, шу йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларида 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланиши маълум қилинганди.
Работа фармацевтического предприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2023
Ўзбекистон фармацевтика соҳасига машҳур брендларни жалб этади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0