АҚШнинг Яманни бомбардимон қилишдан мақсади нима эди — Захарова фикри

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2024
Oбуна бўлиш
Захарова: Ғарб ҳар қандай объектларни - ҳарбий, фуқаролик, ижтимоий объектларни бомбардимон қилишга одатланган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ғарбий коалиция Яман ва бошқа мамлакатларда тинч аҳолининг ўлимини ҳисобга олмайди, чунки у тарихни қайта ёзишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
“Улар ҳар қандай нишонларни - ҳарбий, фуқаролик, ижтимоий объектларни бомбардимон қилиш зарурлигига ўрганиб қолган. Уларга тарихнинг қайси томонида эканлиги, тинч аҳоли бор-йўқлиги, қанча аёллар, болалар ва қариялар борлигининг аҳамияти йўқ. Даволанаётган ҳаракатсиз одамларни у ердан олиб чиқиш мумкинми, муҳим эмас. Улар мутлақо фарқи йўқ ва уларга ҳар доим фарқи йўқ бўлган, тарихан уларга фарқи йўқ”, — деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, бунинг сабаби ғарбликларнинг “кейин бўлса, ҳар қандай белгини ўчириб ташлашларини, тарих дарслигини ёқиб юборишларини, ҳақиқатдан далолат берадиган ҳар қандай обидани бузиб ташлашларини билишади, шунингдек, улар сохта ёдгорлик ўрнатишади, ёлғон дарслик ёзишади. Уларга "бугун нима бўлиши муҳим эмас”.
“Улар ўз манфаати, ўз шароити – Яманни бомбардимон қилиш орқали минтақанинг бошқа ҳудудларидаги муваффақиятсизликлардан эътиборни қанчалик чалғитиши мумкинлигидан хавотирда. Улар ўзларининг ичида, АҚШда, биринчи навбатда, қандайдир фаоллик туйғусини пайдо қилиши қанчалар мумкин. Улар сайловчиларнинг овозига қанчалик таъсир қилиши мумкин – мана нима уларни ҳозир ташвишга солмоқда”, — дея қайд этди у.
Ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа ҳаракати “Ансор Алла” (ҳусийлар) нишонларига зарбалар берди. “Ансор Алла” олий сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад Али аль-Ҳуси ҳужумларни террористик ваҳшийлик, қасддан ва асоссиз тажовуз сифатида баҳолади.
Янгиликлар лентаси
0