Сергей Лавровнинг йил якунларига бағишланган анжуманидан асосий хулосалар

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова
Пресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатиясининг 2023 йилдаги фаолияти якуни бўйича матбуот анжуманида билдирган фикрлар.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бугун Лавров ўтган йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. Унда қатор россиялик ва хорижий журналистлар иштирок этишди.

Лавров баёнотларида билдирилган асосий фикрлар.

ЕОИИ фаолияти - Евроосиё минтақасида интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган. Бу йўлда ташкилот ШҲТ ва Хитойнинг “Бир камар бир йўл” ташаббуслари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр.
Толибон* ўз ваъдаларини бажариши керак. "Бу, биринчи навбатда - инклюзив ҳукумат яратиш. Иккинчи нуқта – бу шимолдаги Миллий қаршилик фронти билан қандайдир кўприклар қуриш керак."
Ғарб “занжирларидан” қутулиш - Россиянинг асосий мақсадидир. Яъни, Ғарб томонидан бошқариладиган барча логистика ва банк тизими ва бошқа соҳалардаги занжирларига қарам бўлиш заруратидан халос бўлиш.
Исроил ва Фаластин ўртасида фақат тўғридан-тўғри мулоқот керак. Ҳозирча Қўшма Штатлар, Исроил ва айрим араб давлатлари орасида "ярим ёпиқ" келишувлар бор холос.
Яманни бомбардимон қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, Ливия билан ҳам шундай эди. Вашингтоннинг ўз ҳаракатларини оқловчи баёнотлари – шунчаки ачинарли кўринади.
Украина можароси. Ғарб Москва ва Кевнинг тўғридан-тўғри мулоқотини истамайди. Етти йил олдин имзоланган Минск шартномалари амалга ошганида – можаро ҳал бўларди. Икки йил один ҳам Киев тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эди, лекин Борис Жонсон бунга йўл қўймади. Ғарб тинчликдан манфаатдор эмас.
Озарбайжон-Арманистон можароси. Боку Ереван билан Москвада тинчлик шартномаси имзолашга тайёр, лекин Арманистон фикри номаълум. Пашинян ҳукумат бошига келмасдан олдин ушбу икки давлат орасида ҳамма нарса тинчлик шартномаси йўналишида кетаётган эди.

*Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0